Лола Каримова биринчи марта ўзига тегишли бизнесни очиқлади
Жамият
−
02 Декабрь 2019
40441Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева АҚШда “The harmonist” бренди остида ишлаб чиқарилаётган атирлар ўзига тегишлилигини маълум қилди. У саҳифасида шундай ёзади.
"Бизнинг сезгиларимиз атрофдаги оламни теран англаб, ҳис этиб яшашда бизга ёрдам беради. Сезгиларимиз орқали ҳаётни ўзгача англаймиз. Ҳар бир сезгининг маълум бир вазифалари мавжуд ва ифорни англаш сезгиси оламнинг таъмини ҳис этишга кўмаклашади, десак муболаға бўлмайди.
Ҳар бир хушбуй ифор ўзига хос мувозанатга эга бўлиши лозим, ўшанда биз уни, худди бир мазали таом каби, қайта ва қайта татиб кўргимиз келаверади.
“The Harmonist” атирлар уйи томонидан яратилган ифорлар ўзигагина хос жозиба ва нафосатга эга. Ушбу атирларни дунёнинг энг машҳур парфюмерларидан бири бўлмиш Гийом Флавиньи билан ҳамкорликда яратганмиз. Ҳар бир ифор ўзига хос маъно-мазмунга эга ва уларга бурканар эканмиз, худди ўзгача оламга киргандек бўламиз".
Биринчи Президентнинг кенжа қизи бугунгача ўзига оид бизнесларни очиқламаган. Бир вақтларда Тошкентдаги Абу-саҳий бозори Каримова хоним ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляевники экани кўриб келинган. Бир қатор бизнеслар, кафе ва ресторанлар соҳиби бўлган Каримова катта майдонда маданият ва санъат, спорт лойиҳалари ҳомийси, хайрия фондлари асосчиси сифатида кўриб келинган.
Ислом Каримов вафотидан сўнг оиласи билан мамлакатни тарк этган Каримова-Тилляева айни вақтда АҚШда истиқомат қилиб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь