“Локомотив” ва Махарадзе иши: ЎФА айбдорларни топмоқчи

Спорт 2726
image

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ва жамоанинг грузиялик футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашганликда гумон қилинмоқда. Ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) суриштирув ишларини бошлаган. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баёнотда айтилишича, вазиятни тўлиқ очиқлаш ва барча айдборларни аниқлаш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб бориляпти.

“Жорий йилнинг 4 сентябрь куни интернет тармоқларида тотализатор ва келишилган ўйинларга оид бир қанча маълумотлар пайдо бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг махсус инспекция бўлими мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган ва айни пайтда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, вазиятни тўлиқ очиқлаш ва барча айдборларни аниқлаш юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳам музокаралар олиб бориляпти. Суриштирув жараёнига оид маълумотлар ўрганилиб, якуний хулосалар чиқарилгач оммага тақдим этилади”, дейилган ЎФА баёнотида.

Аввалроқ, “Локомoтив” ва Махарадзе келишилган ўйинларга алоқадор бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3.2
t
×