“Локомотив” ва Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда айбланяпти
Спорт
−
05 Сентябрь 2022
8201Тошкентнинг “Локомотив” клуби футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда иштирок этган бўлиши мумкин. Яъни, Махардзе “Локомотив”нинг ўйинидаги натижаларни жуда аниқлик билан “башорат” қилган ва у бу қобилияти орқали букмекерлик компанияларидан яхшигина пул ишлаган. Тегишли маълумотлар ўзни букмекерлик компаниясининг инспектори деб таништирган шахс томонидан матбуотга сиздирилган.
Ўзбек матбуотида тарқалаётган хабарларга кўра, грузиялик футболчи келишилган ўйинларнинг асосий қаҳрамони эмас. Ушбу можарога алоқадор бўлган бошқа шахслар ҳам аниқланиши керак ва уларга тегишли тарзда жазо қўлланилиши лозим.
Ушбу вазиятга Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳам муносабат билдириб, халқ ўз “қаҳрамонларини” таниши кераклигини айтган.
Имомхўжаевнинг таъкидлашича, ёш авлод ҳар қандай ножоиз иш шунчаки жазосиз қолиб кетмаслигини англаши шарт.
“Қинғир ишнинг қийиғи албатта чиқиши керак. Бир неча кун давомида асосий мавзу “Локомотив” ва Кахи бўлиши шубҳасиз. Сиздирилган маълумот ЎФА инспекциясини ҳайратга солаётгани йўқ, чунки йиғилиб келаётган яна бошқа маълумотлар, ишлар бор. Футбол тозаланиши керак ва ЎФА инспекцияси шунинг ҳаракатида. Ишонаманки, вақти билан машҳур ҳакамлар ва футболчиларнинг ҳам бир неча йиллар аввал қилган ишлари очилади. Халқ ўз “қаҳрамонларини” билиши керак. Ёш авлод эса ҳар қандай ножоиз иш шунчаки қолиб кетмаслигини ҳис қилиши шарт”, деган ЎзПФЛ директори.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кахи Махардзе ва “Локомотив” атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирганича йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь