Ливиядаги сув тошқинида 2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди

Олам

image

Ливиянинг шимоли-шарқида ҳалокатли сув тошқини юз берди. Дерна шаҳрида иккита тўғон бузилиб, аҳоли яшайдиган ҳудудга 33 миллион куб метр сув оқиб келган. Бу ҳақда “Euronews хабар берди.

Ўрта ер денгизининг Ливия ҳудуди соҳилида кучли ёмғир ва чақмоқ чақиб, ундан кейин “Даниэль” циклони содир бўлди. Циклоннинг охири кенг кўламли сув тошқинига олиб келди. Айниқса, Дерна шаҳри жабр кўрди, бу ерда бўрондан икки тўғон вайрон бўлди ва натижада шаҳарга 33 миллион куб метр сув оқиб тушди. Сув турар-жой биноларининг бир қисмини тўлиқ қоплаган. Шаҳарда электр ва алоқа йўқ, қутқарувчилар унга етиб бора олмаяпти.
Шарқий Ливия Бош вазири ўринбосари Усама Ҳаммаднинг сўзларига кўра, тошқин тахминан 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Минглаб одамлар бедарак йўқолган.

Қизил ярим ой жамияти воқеани фожиа деб атади. Тўфон мамлакатдаги аҳволни янада қийинлаштирган. 

Маълумот ўрнида, 2011 йилда Каддафий режими ағдарилганидан кейин икки ҳукумат ҳокимият учун рақобатлашмоқда: бири шарқда, иккинчиси эса ғарбда. Маҳаллий аҳоли эса қашшоқликда яшашга мажбур бўляпти.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сув тошқини Ливия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг