Ливия ҳукумат кучлари маршал Ҳафтар армиясига ҳужум қилди

Олам

image

Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати кучлари Триполи жанубида жойлашган Ливия миллий армиясига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда “Asharq Al-Awsat” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ЛМАнинг Ғарён ва Сук ал-Хамисдаги бўлинмалари ҳужумга учраган.

Эслатиб ўтамиз, ЛМА қўмондони маршал Халифа Ҳафтар 4 апрель, пайшанба куни Триполини “террорчилардан озод қилиш” учун ҳужум бошлашга буйруқ берганди. Армия шаҳарнинг жануби-ғарбидаги Жанзур ва Ас-Свани туманларини жангсиз эгаллади.

Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож зарурат туғилса куч ишлатишга буйруқ берган.

ЛМАнинг расмий вакили Аҳмад ал-Мисмари ҳарбий амалиётлар кўзланган мақсадлар амалга оширилмагунча давом этишини маълум қилди.

Ливиядаги вазият

2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимияти ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач мамлкатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради.

Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.

Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Халифа Ҳафтар жангарилар билан энг узоқ давом этган урушга бошчилик қиляпти.

БМТ 2019 йил баҳорида Ливияда умумий сайлов ўтказишни таклиф қиляпти. Сайлов орқали қонуний ва барча тан оладиган ҳокият органларини шакллантириш мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия уруш Халифа Ҳафтар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг