“Ливерпуль“ етакчиларидан бирига Саудия кулуби қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
13 Июль 2023
3027Саудия Арабистонинг “Ал-Иттиҳод“ клуби “Ливерпуль“ футболчиси Фабиньога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “The Athletic“ хабар берди.
Маълум қилинишича, Саудия кулуби 29 ёшли бразилиялик футболчи трансфери учун “Ливерпуль”га 40 миллион фунт (деярли 47 млн евро) таклиф қилмоқчи. Манбага кўра, Англия клуби бунга деярли рози, бироқ келишув тақдирини ярим ҳимоячининг сўнгги қарори ҳал қилади.
“Ливерпуль“ Фабиньо кетган тақдирда ярим ҳимояни кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Клуб кўз остига олиб қўйган футболчи эса “Саутгемптон“ ярим ҳимоячиси Ромео Лавиа ҳисобланади. Англия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунланадиган бразилиялик футболчининг трансфери амалга ошса, у Карим Бензема ва Нголо Кантега жамоадош бўлади.
Маълумот учун, Фабиньонинг “Transfermarkt“ порталида кўрсатилган тахминий нархи 42 миллион еврони ташкил қилади. Ярим ҳимоячи 2022/2023 йилги мавсумда АПЛда 36 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь