“Ливерпуль” Салоҳ борасида бир қарорга келди
Спорт
−
27 Декабрь 2023
5733“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ инглиз клуби билан янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Экрем Конур ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Ливерпуль” Салоҳ билан шартномани 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришдан манфаатдор.
Мисрлик футболчи 2017 йилда “Рома”дан “Ливерпуль”га ўтган эди. Жорий мавсумда Салоҳ инглизлар жамоаси сафида барча турнирларда 26 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, 31 ёшли футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
Айни дамда “мерсисайдликлар” Англия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. “Ливерпуль” навбатдаги ўйинини 1 январь куни ўтказади. Клопп шогирдлари АПЛнинг 20-тури доирасида ўз майдонида “Ньюкасл” билан тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь