“Ливерпуль”да дуранг, “Сити”да мағлубият, “Челси” рақибини “сочиб” ташлади

Спорт

image

Бугун, Англия Премьер лигасининг 10-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди.

“Ливерпуль” ўз майдонида ушбу мавсумни юқори суръатда ўтказаётган “Брайтон”ни қабул қилди ва дуранг натижа қайд этди. Учрашувда Юрген Клопп шогирдлари катта қийинчиликка дуч келишди.

Дастлаб, 4-дақиқада Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг, мерсисайдликлар сардори Жордан Хендерсон гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам ўзини узоқ куттирмади. 24-дақиқага келиб, Алекс-Окслейд Чемберленнинг чиройли узатмасидан сўнг, Садио Мане бош билан дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0.

41-дақиқага келиб, меҳмонлар футболчиси Энок Мвепу шедевр гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди.
 
Иккинчи бўлимда “Брайтон” дарвозабони бошлаб берган ҳужумни Леандро Троссар Алиссон дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Тайм давомида брайтонликлар катта устунликка эришди.

“Челси” меҳмонда “Ньюкасл” меҳмони бўлди ва Рис Жеймснинг дубли ва Жоржиньонинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозониб, пешқадамликни сақлаб қолди.

“Манчестер Сити” меҳмонда “Кристал Пэлас” билан баҳс олиб борди ва мағлубиятга учради. Учрашувнинг 3-дақиқасида Уилфрид Заа, ўйин сўнгида эса Конор Галлахер томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал этди. Биринчи тайм сўнггида “шаҳарликлар” ҳимоячиси Аймерик Льяпорт қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, АПЛ турнир жадвалида “Челси” 25 очко билан етакчилик қилмоқда. 22 очкоси бор “Ливерпуль” 2-поғонани эгаллаб турган бўлса, “Ман Сити” 3-ўринда.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси АПЛ Футбол Ливерпуль Ман Сити Кристал Пэлас

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг