Литвада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда
Олам
−
12 Май
3503Литвада бугун, 12 май куни президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. 2,5 миллионга яқин сайловчи келаси беш йил ичида Литвада олий давлат лавозимини ким эгаллашини ҳал қилади. Бу ҳақда “Delfi” хабар берди.
Сўровлар Литвани 2019 йилдан бери бошқариб келаётган 59 ёшли профессионал иқтисодчи Гитанас Науседа аниқ фаворит эканлигини кўрсатмоқда. Унга қарши яна етти нафар номзод рақобатлашмоқда.
Сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 22:00да ёпилади, биринчи натижалар 13 майга ўтар кечаси эълон қилиниши кутилмоқда. Номзодлардан ҳеч бири мутлақ кўпчилик овозга эга бўлмаса, 26 май куни Литвада сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади, унда энг муваффақиятли икки номзод учрашади.
Айни пайтда мамлакатда икки фуқароликни жорий этиш бўйича референдум ўтказилмоқда.
Сайлов кампанияси Украинадаги уруш ва унинг Литва миллий хавфсизлиги учун оқибатлари, шунингдек, ижтимоий-сиёсий мавзуларга қаратилди. Литва Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлиб, Россиянинг Калининград вилоятидаги анклав ва Беларусь билан чегарадош. Келгуси йилларда бу давлат НАТОнинг эҳтимолий ҳарбий амалиётлари учун муҳим базага айланади. Европадаги хавфсизлик вазиятидаги ўзгаришлар ва Россиянинг агрессив ҳаракатлари фонида Германия Литва ҳудудига беш минггача аскардан иборат Бундесвер бригадасини жойлаштиришга ваъда берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь