Литвада амалдаги давлат раҳбари ва Бош вазир президентлик учун курашади

Олам

image

Кеча, 12 май куни Литвада президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унинг натижалари сайловлар иккинчи босқичда ҳам давом этишини кўрсатди. Бу ҳақда “Delfi” хабар берди.

Бугун, 13 май ўтар кечаси маълум бўлишича, амалдаги давлат раҳбари Гитанас Науседа ва Бош вазир Ингрида Шимоните иккинчи босқичда ўтиш ҳуқуқини қўлга киритган. Кўпчилик овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра, Науседа 44,54 %, Симонит эса 19,94% овоз олган. Овоз беришда сайловчиларнинг 59,4 фоизи иштирок этган.

“Ҳа, биринчи турдиёқ ғалаба қозонишни хоҳлардим. Аммо, афтидан, иккинчи тур бўлади. Мен иккинчи раундда ғалаба учун қаттиқ курашишга тайёрман ва бунинг уддасидан чиқаман деб ўйлайман”, дейди Науседа.

Ўз навбатида, Шимоните иккинчи босқичга чиқишини қуйидагича изоҳлади:

"Бу босқичдаги асосий мақсадим иккинчи босқичга чиқиш эди. Ва бунга эришилди, деб ҳисоблайман".

Литва президентлигига сайловда жами саккиз нафар номзод иштирок этди. Улар орасида ҳуқуқшунос Игнас Вегеле, антисемитизм баёнотлари туфайли мандатдан маҳрум қилинган Литва Сеймининг собиқ депутати Ремигиюс Жемайтайтис ва бошқалар бор.

Сайлов кампанияси Украинадаги уруш ва унинг Литва миллий хавфсизлиги учун оқибатлари, шунингдек, ижтимоий-сиёсий мавзуларга қаратилди. Литва Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси бўлиб, Россиянинг Калининград вилоятидаги анклав ва Беларусь билан чегарадош. Келгуси йилларда бу давлат НАТОнинг эҳтимолий ҳарбий амалиётлари учун муҳим базага айланади. Европадаги хавфсизлик вазиятидаги ўзгаришлар ва Россиянинг агрессив ҳаракатлари фонида Германия Литва ҳудудига беш минггача аскардан иборат Бундесвер бригадасини жойлаштиришга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва президентлик сайлови Гитанас Науседа Ингрида Шимоните

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг