Литва Президентининг самолёти дрон сабаб аэропортга қўнолмади

Олам

image

Бугун, 3 сентябрь куни Литва Президенти Гитанас Науседанинг самолёти дрон сабабли Вильнюс аэропортига қўна олмади. Бу ҳақда “Delfi” хабар берди.

Қайд этилишича, номаълум дрон сабабли самолёт аэропортнинг устида айланиб турган ва дрон хавф туғдирмаслиги аниқлангач қўна олган. 

Литва Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг маълум қилишича, мазкур учувчисиз техника реклама мақсадида кўтарилган ва белгиланган тартибларни бузган. Ҳозирда тегишли хизматлар ҳодиса юзасидан барча тафсилотларни ўрганмоқда.

Вазирлик аэропортлар раҳбарларини йиғилишга чақириб, хавфсизлик чораларини кўриб чиқиш ва уларни кучайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Президент Науседа 1 сентябрь куни Европа чемпионатида Литва баскетбол терма жамоаси ўйинини томоша қилиш учун Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида бўлган, 2 сентябрда расмий учрашувлар ўтказган ва кечаси мамлакатга қайтаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Вильнюс Гитанас Науседа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг