Лицензияланадиган фаолият турлари биттага кўпайди

Жамият 899
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш, ушбу ҳаракатларни нафақат қасддан содир этганлик, балки эҳтиётсизлик туфайли содир этганлик учун ҳам жавобгарлик кучайтирилди.

Шунингдек, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият ҳам эндиликда лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялашга оид қисми Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×