Левандовски Роналду ва Мессини ортда қолдирмоқда

Спорт 5717
image

Кеча, 12 ноябрь куни Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски Андоррага қарши кечган Жаҳон чемпионати саралаш учрашувида (4:1) дубл қайд этди. Бу 2021 йилда Левандовски учун клуб ва терма жамоа сафидаги ўйинларда урилган 62-гол сифатида қайд этилди. “Манчестер Юнайтед” вакили Криштиану Роналду ҳисобида 42 та, “ПСЖ” форварди Лионель Мессида эса 40 та гол мавжуд.

Бундан ташқари, 33 ёшли “Бавария” футболчиси жорий мавсум клуб ва терма жамоа либоси остида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 28 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. 

Эслатиб ўтамиз, Лева жорий йилнинг 29 ноябрь куни “France football” нашри томонидан топшириладиган “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади, бироқ футболчи соврин ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтган эди. 

У аввалги мавсумда Германия Бундеслигасида 40 та гол уриб, Герд Мюллернинг тарихий рекордини янгилаган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3
t
×