“Барселона” собиқ футболчиси: “Левандовскига “Олтин тўп” берилмаса, бу – катта адолатсизлик”

Спорт 1810
image

Шу ойнинг охирида, аниқроғи 25 ноябрь куни Париж шаҳрида йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган нуфузли соврин – “Олтин тўп” топшириш маросими бўлиб ўтади. Гарчи, “Бавария” футболчиси Роберт Левандовски ўтган мавсумни жуда ажойиб тарзда ўтказган бўлса-да, коронавирус пандемияси туфайли ушбу мукофотга эга чиқа олмаганди. 

2021 йилда “Бавария” ҳужумчиси гол уриш бўйича ўтган йилгидан ҳам самаралироқ ўтказмоқда ва “Олтин тўп” мукофоти асосий номзодига айланди. 

1960 йилги “Олтин тўп” соҳиби Луис Суарес Мирамонтес Левандовскига ушбу мукофот берилмаса, катта адолатсизлик бўлиши ҳақида гапирди.

“Олтин тўп”ни Левандовскига беринглар! Агар, Роберт ушбу мавсумда ҳам совринга эга чиқмаса, мен унга ўзимникини бераман!”, деган “Барселона”нинг собиқ футболчиси “Carrusel Deportivo” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум польшалик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 40 та гол уриб, Герд Мюллернинг тарихий рекордини янгилади.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.9
t
×