Левандовски Мессининг рекордини янгилади

Спорт

image

Польшалик футболчи Роберт Левандовски “Барселона”нинг Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичида гол урган энг кекса футболчисига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Манбага кўра, форвард 35 ёшу 184 кунлигида “Наполи” билан 1/8 финалнинг дастлабки учрашувида (1:1) рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади.

Шундай қилиб, Левандовски 2021 йилнинг март ойида 33 ёшу 269 кунлигида ПСЖ билан 1/8 финал жавоб ўйинида (1:1) “Барселона” сафида гол урган аргентиналик футболчи Лионель Мессининг рекордини янгилади.

Жорий мавсум Левандовски “кўк-анорранглилар” сафида ЕЧЛда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, “Барселона” “Наполи”га қарши жавоб ўйинини 13 март куни ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Наполи Лионель Месси Роберт Левандовски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг