“Лайк” учун отасини урмоқчи бўлган блогер қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бир йигитнинг 100 мингта "лайк" учун отасини уришини айтгани акс этган видео тарқалиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Суд қарорига кўра, 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айрим блогерлар ва ёшлар! Мамлакатимизда ижод эркинлиги чекланмаган, аммо бу қонунбузарлик эвазига эмас. Унутманг, интернет тармоқлари орқали ҳам, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноят учун жавобгарлик ва жазо муқаррар!” дейди Тўлаганов.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қиз фарзандли бўлса, уни ахлатга ташлашини айтган тиктокер Сардор Сафарбоевгага жиноят иши очилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

блогер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made