Қиз фарзандли бўлса, уни ахлатга ташлашини айтган тиктокерга жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
10 Октябрь
67997Ижтимоий тармоқларда "Sardor gangster" тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган Сардор Сафарбоевга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Тиктокернинг ижтимоий тармоқларда тарқалган хотин-қизларни таҳқирловчи видеоси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У ўз саҳифасига жойлаган видеосида агар қиз фарзандли бўлса, ўйлаб ўтирмасдан уни ахлатга улоқтиришини айтган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, беҳаё чиқишлари билан танилган тиктокер муқаддам маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган. У олдин Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва 10 суткага қамалган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олганди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд эса мазкур моддаларга асосан унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь