Лавров ва Блинкен Россиянинг талаблари бўйича музокара бошлади

Олам

image

Женевада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифлари юзасидан музокаралар бошланди.

Россия делегациясидаги манбаларнинг “Интерфакс”га айтишича, музокараларнинг режалаштирилган давомийлиги тахминан икки соатни ташкил этади, шундан сўнг Лавров ва Блинкен алоҳида матбуот анжуманлари ўтказади.

Лавров Женевада хавфсизлик кафолатлари бўйича йиғилиш ўтказиш таклифи учун АҚШга миннатдорлик билдирган.

“Сиз Европага сафарингиз чоғида бу учрашувдан муваффақият кутмаслигингизни айтдингиз. Биз ҳам бу учрашувдан муваффақият кутмаяпмиз, таклифларимизга жавоб кутмоқдамиз”, деган Лавров Женевада америкалик сиёсатчи билан учрашувни очиб берар экан.

Лавровнинг таъкидлашича, “таклифлар аниқ ва биз хавфсизликнинг бўлинмаслиги масалалари бўйича ЕХҲТ доирасида энг юқори даражада қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқ ва уларга тўлиқ мос келадиган аниқ жавоблар керак.

“Қўшма Штатлар ушбу мажбуриятларни қандай изоҳлашини эшитиш мен учун жуда қизиқ”, деган Лавров.

Блинкен эса Қўшма Штатлар вазиятни пасайтириш учун Россия билан мулоқотга тайёр эканини бироқ Украинага қарши тажовуз бўлса, кескин жавоб берилишини истисно этмаслигини таъкидлаган.

“Бу жуда муҳим дақиқа. Сиз ҳақсиз, биз бу ерда ва ҳозир натижаларни кутмаяпмиз, лекин умид қиламанки, дипломатия имкониятлари очиқ қолади. Биз мана шу йўлга содиқмиз: мавжуд қарама-қаршиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш”, деган у.

Маълумот ўрнида, Россия ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолатлар бўйича таклифларни илгари сурди. Гап иккита ҳужжат - Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Шартнома ҳамда Россия Федерацияси ва НАТОга аъзо давлатларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги битим ҳақида бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг