Лавров Фидан билан Сурияни муҳокама қилди
Олам
−
06 Февраль
3560Бугун, 6 февраль куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан россиялик мавқедоши Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Туркия ТИВдаги манбасига таяниб, Риа Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, икки давлат амалдорлари Сурия ва Украинадаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилган.
Шунингдек, суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги алоқалар масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Маълумот учун, ўтган ойда Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати Россия компанияси билан Тартус денгиз портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилди. Сунъий йўлдош тасвирлари Тартус портидаги Россия ҳарбий базасидан ҳарбий техникаларни олиб чиқиш бошланганини ва юклаш жараёнини Россия ҳарбий флоти жанговар кемаси кузатиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу орада ОАВда Туркия Сурияда иккита ҳарбий база қуриб, у ерга F-16 қирувчи самолётларини жойлаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Россия делегацияси ҳокимият алмашганидан кейин илк бор Сурия пойтахти Дамашққа ташриф буюрган. Ташриф давомида Россия вакиллари Суриянинг янги ҳокимияти аъзолари билан музокаралар ўтказган. Шундан сўнг, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Федерацияси Суриянинг янги ҳукумати вакиллари билан мулоқотни давом эттириши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, у Сурия Россия учун муҳим давлат эканини ҳам таъкидлаганди.
LiveБарчаси