Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
3-саҳифа
−
18 Июнь
3204Кеча, 17 июнь куни Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов мамлакат президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Латвия Президенти Рига ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолатини юқори баҳолаган. У 2023 йил охирига келиб Ўзбекистон Латвиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Тимур Раҳмонов 13 март куни Латвия пойтахтига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келганди. У мамлакатнинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган Қадамбай Султонов ўрнига тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь