Латвияда ишсиз қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Манбага кўра, Рига шаҳрига пул топиш мақсадида борган фуқаро соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ҳамда ишсиз қолган. Шундан сўнг, у элчихонадан Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Дипломатлар Латвия Миграция хизмати ходимлари билан музокаралар ўтказиб, фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатган. Мамлакатдаги Ўзбекистон элчихонаси ва Халқаро миграция ташкилотининг Ригадаги ваколатхонаси кўмагида фуқаро вақтинча турар жой билан таъминланган. Шунингдек, унинг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипта сотиб олиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси доирасида мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рига Латвия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made