“Ласетти”ни олиб қочганлар қўлга тушди
Жамият
−
10 Апрель 2019 6290 1 дақиқа
Жорий йилнинг 7 апрель куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи С.Ё. исмли аёлнинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чилонзор тумани 20-“А” даҳада яшовчи Р.Ф. ва Учтепа тумани 23-даҳада яшовчи Ш.А.лар содир этганликлари аниқланди. Жиноятчилар айнидамда ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Live
Барчаси