“Лаънатланган роҳиба” Warner Brothers’ни судга берди
Маданият-санъат
−
18 Август 2023
14047Миллиард долларлик “The nun” (“Rohiba”) франшизасида иблис роҳиба ролини ижро этган актриса Бонни Ааронс Warner Brothers кинокомпаниясини судга берди. У студия ушбу фильмдан топган ҳақиқий пул миқдорини яшираётганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Ааронс 15 август куни Лос-Анжелес олий судига шикоят киритган. Актрисанинг сўзларига кўра, фильмдаги роҳиба ролини ўйнагани учун унга 71 минг 500 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўланган. Шунингдек, у фильм тахмин қилинган 22 миллион долларлик бюджетга нисбатан кўп – 365 миллион доллар даромад олганидан кейин 175 минг доллар бонус олган.
Аммо билдирилишича, актрисанинг компания билан тузган шартномаси “Warner Brothers компаниясининг ялпи тушумидан улуш олиш” шартини ҳам ўз ичига олади. Ааронсга фильм билан боғлиқ лицензияланган товарлардан келган даромаднинг 5 фоиз улуши ваъда қилинган. Бундай товарлар ўйинчоқлар, қўғирчоқлар, безаклар, игналар, заргарлик буюмлари, футболкалар, пайпоқлар, кўрпа-тўшаклар, костюмлар, ичимликларни ўз ичига олади.
Ааронснинг шикоятида айтилишича, 2019 ва 2022 йиллар оралиғида киностудия ўзининг улушини кўрсатадиган ёзма баёнотларини юборган. Аммо бу сонлар амалга оширилган кенг миқёсдаги савдо фаолиятига мос келмайди. Рақамлар ҳақида батафсил маълумот бериш сўралганда, студия маълум лицензияларнинг фақат бир қисми келтирилган электрон жадвал юборган.
“Warner Brothers шаффоф тарзда ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш ўрнига Ааронс хонимнинг савдо даромадларидаги ҳақиқий улушини яширди”, дейилади ушбу даъво аризасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь