Ла Лига клуби Де Хеага таклиф билан чиқди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ дарвозабони Давид Де Хеа фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” хабар берди.

Манбага кўра, “Бетис” 33 ёшли дарвозабон хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Клуб 40 ёшли Клаудио Бравога ўринбосар қидирмоқда. Браво ёзда шартномаси якунлангандан кейин жамоани тарк этади, бироқ “Бетис”нинг асосий дарвозабони Руй Силва ҳисобланади.

“Бетис” жорий йилнинг январь ойидан бери Де Хеа билан музокара олиб бормоқда.

Қайд этилишича, дарвозабон бу трансфердан манфаатдор, аммо посбонга яна бир яхшироқ таклиф тушса, у Ла Лигада 7-ўринни эгаллаб турган Севилья клубини рад этиши мумкин. Де Хеа ўтган ёзда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида юрибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Де Хеа Бетис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг