Кутилмаганда Азар фаолиятини тугатиши мумкин

Спорт

image

Бельгиялик таниқли футболчи Эден Азар фаолиятини 32 ёшида якунлаши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

“Реал” билан шартнома бекор қилинганидан кейин Азар ўзига янги клуб топа олмади. Футболчи АҚШнинг “Интер Майами” ва “Моленбек” клублари таклифини рад этди. Азар 30 июндан бери эркин агент ҳисобланади.

Қайд этилишича, Азарнинг янги клуб топишдаги қийинчиликлари “Реал”да ўйнаган вақтида кўплаб жароҳатлар олгани ва ўйин амалиётининг камлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, футболчи ва унинг оиласи Испанияда ўзларини қулай ҳис қилмоқда ва Мадридда қолишни истаяпти, бу эса бельгиялик футболчини фаолиятини якунлашга мажбур қилиши мумкин.

Маълумот учун, ортда қолган мавсумда Азар барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчи қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Эден Азар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг