Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
18 Январь
15126Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида “Tata Steel-2023” халқаро турнири давом этмоқда. 17 январь куни мусобақанинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Masters” гуруҳида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. 4-турда эронлик Парҳам Магсудлуга қарши дона сурган Абдусатторов 6 соат давом этган партиядан сўнг ғалабага эришди. “Сhallenger” гуруҳида эса Жавоҳир Синдоров ҳиндистонлик Адибан билан баҳс олиб бориб, муроса йўлини танлади.
4-турнинг кутилмаган ўйини жаҳон тождори норвегиялик Магнус Карлсен иштирокида бўлди. Магнус мезбонлар вакили Аниш Гирига имкониятни бой берди.
Ортда қолган турлардан сўнг, Нодирбек Абдусатторов 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган бўлса, Жавоҳир Синдоров 1 та ғалаба 3 та дуранг натижага эришди.
LiveБарчаси