Куртуа Европа чемпионатида иштирок этмайди

Спорт

image

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоасига 2024 йилги Европа чемпионатида ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Гап шундаки, у терма жамоанинг Евро-2024 учун қайдномасига киритилмади.  Дарвозабон мавсум бошида жароҳат олиб, март ойига келибгина машғулотларга қайтганди, бироқ унинг жароҳати яна қайталаниб қолди ва Куртуа мавсум якунига яқин майдонга туша бошлади. 

2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, тўртта энг яхши 3-ўринни эгаллаган жамоалар 1/8 финалга йўл олади. Турнирнинг плей-офф босқичи Олимпия тизими бўйича мусобақадан мағлуб бўлган жамоаларни чиқариб ташлаш билан ўтказилади.

Бельгия терма жамоаси Евро-2024 даги юришини “E” гуруҳида Словакия, Руминия ва Украина терма жамоаларига қарши ўйинлар билан бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тибо Куртуа Бельгия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made