Курскдаги жанглар туфайли газ нархи кўтарилди
Олам
−
07 Август
7615Украина қўшинлари Россиянинг Курск вилоятида жойлашган Суджа шаҳрининг асосий газ транзит нуқтасини эгаллаб олгани ҳақидаги хабардан кейин 2024 йил учун Европада газ нархи энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ёқилғи нархининг ошиши Украина қуролли кучлари бўлинмалари томонидан Курск вилоятидаги муҳим транзит нуқтасини эгаллаб олгани ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ. Газпром ва Украина Мудофаа вазирлиги ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди. Украина газ транспорти тизими оператори маҳаллий вақт билан соат 13:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб газ оқими одатдагидек давом этаётганини маълум қилган.
Бенчмарк фючерслари 5,8 фоизга кўтарилиб, бир мегаватт-соатига 38,79 еврони ташкил этди. Бу июнь ойи бошидаги олдинги кун ичидаги максимал даражадан ошиб кетди. Россиянинг норасмий ҳарбий блоги “Рибар”нинг ёзишича, украиналик ҳарбийлар Россиянинг чегарадаги Суджа шаҳри яқинидаги газ олиш пунктини эгаллаб олган. Россиянинг давлат назоратидаги “Газпром” АЖ, Украина Мудофаа вазирлиги ва қуролли кучлар бош штаби изоҳ беришдан бош тортган.
Украина билан чегарада жанглар кучайиб бораётгани сабабли савдогарлар транзит пунктидаги узилишлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Россия газини Европага олиб борадиган асосий бўғинда оқимларнинг ҳар қандай тўхтаб қолиши нархларнинг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкин, бу эса истеъмолчилар ва саноатга таъсир қилади. Чунки Европа уруш оқибатида юзага келган энергия инқирозидан ўз таянчларини топишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина армиясининг 300 га яқин ходими Курск вилоятининг Николаево-Дарино ва Олешня аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия позицияларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган.