Кўп ўқитувчилар узатган оёғини йиғмади – Тошқулов (видео)
Интервью
−
17 Июнь 2022
35436Ўқитувчилар ўқимаса, ишдан кетади. Агар чет тилида дарс ўта оладиган ўқитувчи бўлса, ҳозир ойлигига 100 фоиз қўшиб берилади. Бу ҳақда кеча, 16 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов QALAMPIR.UZʼ га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова Олий ва ўрта-махсус таълим вазиридан “Бакалавр битирувчиси тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида магистратурага қабул қилинса, бу Олий таълимда дарс бераётган ўқитувчилар билан табақаланишга олиб келмайдими? Ўқитувчилар ҳам ўқитиладими?”, дея сўради.
“Албатта, биз уларга ҳам талабни кўпайтиряпмиз. Ўзи ўқийди, нимага ўқитилади? Ўқимаса ишдан кетади. Бу – рақобат. IELTS билан магистратурага кириб, келажакда ўқитувчи бўлгани билан у эртага рақобат қила оладими? Шунинг учун ҳам мажбур бўляпти. Мажбурликдан бошқа имконият ҳам яратилган. Агар чет тилида дарс ўта оладиган ўқитувчи бўлса, ҳозир ойлигига 100 фоиз [устама] қўшиб берилади. Бу имконият ҳам бор”, дейди Тошқулов.
Қолаверса, вазир кўплаб ўқитувчилар берилган имкониятлардан фойдаланмаганини танқид қилиб, ота-оналар ўз фарзандини ўқитувчиларга ишониб топширишини, шу сабабдан ҳам ўқитувчиларга мажбурийлик қўлланишини урғулади.
“Жуда кўп имкониятлар яратилди. Кўп ўқитувчилар узатган оёғини йиғмади. Бу имкониятдан фойдаланмади. Энди мажбурийлик қўлланилади. Бу – илм. Президентимиз таъбири билан айтганда, халқ фарзандини, ўзининг энг ноёб, энг нодир бойлигини бизга ишониб, нафақат билими юриш-туриши, одоб-ахлоқида, нафасида ўзгариш бўлсин, жамиятда ўрнини топсин, деб беряпти”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 2022-2023 йилда магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун чет тилини билиш бўйича сертификат талаб қилинади. Мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди, фақат дипломнинг ўртача бали ҳисобга олинади. Квота тўлмаса, қишда яна бир марта қабул бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь