Кўк карточка ислоҳоти барбод бўлди
Спорт
−
10 Февраль
6931Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) жамоатчилик, жумладан, жамоа мураббийлари футболда кўк карточкани қўллаш ислоҳотига салбий муносабат билдиргани учун яқин орада кўк карточка лойиҳасини амалга оширмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Daily Star” нашри хабар берди.
Манбага кўра, IFAB футболда кўк карточкаларни жорий этиш режаси тафсилотларини кеча, 9 февраль куни эълон қилиши керак эди, бироқ бу ташаббус бўйича кейинги муҳокамалар жараённи тўхтатишига сабаб бўлди.
IFAB лойиҳасига кўра, кўк карточка агар ўйинчи атайлаб қўполлик қилса ёки ўйин ҳаками фикрига рози бўлмаса қўлланилиши кўзда тутилганди. Мазкур карточка билан огоҳлантирилган футболчи 10 дақиқага майдонни тарк этади. Шунингдек, ўйинчи ўйин давомида иккита кўк ёки сариқ ва кўк ранг комбинациясини олган тақдирда қизил карточка олиб, майдондан четлатилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь