Футболда дарвозабонлар билан боғлиқ қоида ўзгартирилиши мумкин
Спорт
−
17 Апрель
2813Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) дарвозабон тўпни узоқ вақт ушлаб турган тақдирда рақиб фойдасига бурчак тўпи ёки аутдан ўйинни бошлаш имконияти берилиши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, янги қоидалар 2024/25 йилги мавсум давомида синовдан ўтказилади, 2025 йил охирида эса IFAB қоидани жорий этиш масаласини муҳокама қилади.
Айни дамда агар дарвозабон тўпни қўлида 6 сониядан кўпроқ ушлаб турса, жарима зарбаси берилиши керак. IFAB'га кўра, ҳакамлар олти сония қоидасини қўллашни истамаяпти.
Ҳакамлар бу вақтни 8 сониягача оширишни таклиф қилмоқда, бу вақтни ҳакам дарвозабон тўпни қўлига олгандан бошлаб ҳисоблайди. Бурчак ёки аутдан тўпни киритиш дарвозабонга энг яқин қанотдан амалга оширилади.
LiveБарчаси