FIFA кўк карточка ислоҳотини қўллаб-қувватламоқчи эмас

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кўк карточка ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“FIFA кўк карточкалар топ даражадаги ўйинларда амалда бўлиши нотўғрилигини ва ҳали бу амалиётга эрта эканлигини маълум қилади. Ҳар қандай янгиликни синов тариқасида қуйи лигаларда амалга ошириш билан чеклаш керак”, дейилади ташкилот баёнотида.

Маълум бўлишича, 2 март куни бўлиб ўтадиган Халқаро футбол ассоциацияси кенгашининг (IFAB) йиллик умумий йиғилишида FIFA бу масала бўйича ўз позициясини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболда янги кўк карточка пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди. 

Ҳакам бундай карточкани футболчиларга хавфли ҳужумни тўхтатиб қўядиган тактик қоидабузарлик ҳамда учрашув расмийси билан кескин тортишгани учун кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро футбол федерацияси кўк карточка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made