Кудерметова “Ролан Гаррос” саралашининг финалига чиқди

Спорт

image
Кеча, 20 май куни Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг саралаш баҳслари иккинчи даврасида ҳам ғалаба қозонди.

Саралаш турнирида 16-рақам остида таснифланган Кудерметова болгариялик Виктория Томова уч сет натижасига кўра, 7/6, 6/7, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Таққослаш учун, Полина WTA рейтингида 125, Томова эса, 161-ўринни эгаллаб турибди. Эртага, 22 май куни Кудерметова саралашнинг финал учрашувида дунёнинг 148-ракеткаси бўлиб турган хитойлик Ван Сиюйга қарши кортга чиқади. Саралаш турнирида Ван 1/2 финалда австралиялик Стром Хантерни 6/2, 7/5 ҳисобида енгди.  

Кеча, турнирнинг саралаш баҳслари иккинчи даврасида кўртга чиққан яна бир ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева аргентиналик Мария Карлега имкониятни қўлдан бой берди ва турнирдаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” мусобақасининг асосий босқичида тўғридан тўғри иштирок этади.

Мақола муаллифи

Теглар

Мария Тимофеева Полина Кудерметова “Ролан Гаррос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг