Кучли зилзила содир бўлган Гаитига тўфон яқинлашмоқда

Олам

image

Зилзиладан талофат кўрган Гаити яна бир табиий офат хавф соляпти. “Грейс” тропик бўрони Гаити ҳамда Доминикан Республикаси жойлашган оролга яқинлашмоқда. Бу ҳақда “Российская газета” нашри ёзяпти.

Гаитининг жанубий қирғоқларига бўрон яқинлашаётгани сабабли кучли ёмғир бошланган. Жорий йилнинг 14 август куни юз берган 7,2 балли зилзиладан зарар кўрган жойларда эса тошқинлар бошланиб, гуманитар инқирозни кучайтирган.

Маълумот учун, Гаитида шанба куни қайд этилган 7,2 балли зилзила оқибатида ҳозиргача 1419 киши ҳалок бўлгани, 6900 киши яралангани ва 37 минг 312 та уйлар вайрон бўлганини ҳукумат тасдиқлаган. Талафот кўрган бинолар орасида ўнлаб черковлар, меҳмонхоналар, уйлар ва мактаблар бор. Уларнинг баъзилари вайрон бўлган.

Гаити расмийлари қурбонлар сони ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Гаити тропик бўрон

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг