Криптовалюталар учун солиқлар миқдори белгиланди

Жамият

image

Кеча, 28 сентябрь куни Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (майнерлар ва хизматлар провайдерлари) томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.

Шунга кўра, йиғимлар БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•    майнинг фаолияти учун – БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм); 

хизматлар провайдерлари бўйича:

•    крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 400 баравари (120 млн сўм); 
•    майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм); 
•    крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари (1,5 млн сўм); 
•    крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм).

Йиғимлар майнерлар ва хизматлар провайдерлари томонидан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг