Кремль Рамзан Қодировнинг лавозимидан кетмоқчилигига муносабат билдирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кремль Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳозирча ўз лавозимида қолишидан келиб чиқади. Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Қодировнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирди.

“Дарҳақиқат, биз бу хабарларни кўрдик, лекин айтайлик, ҳозирча, агар мен тўғри тушунаётган бўлсам, бу хабарлар ҳеч қандай тарзда материаллаштирилмаган. Ҳозирча биз унинг Чеченистон Республикасини бошқаришда давом этаётганидан келиб чиқамиз”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Рамзан Қодиров лавозимида кўп вақт қолиб кетганини, чексиз ва узоқ таътилга муносиблигини айтиб чиқди. Баёнот ортидан Қодиров лавозимидан кетса, Россия куч тузилмаларида юқори лавозимни эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалди.

Рамзан Қодиров 2016 йил февраль ва 2017 йил ноябрь ойларида ҳам шундай баёнот берганди.

Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонга раҳбарлик қилиб келади. У охирги марта 2021 йил сентябрида қайта сайланган, унинг муддати 2026-йилда тугайди.

Маълумот учун, Рамзан Қодиров генерал-лейтенант унвонига эга. Жорий йилнинг 29 март куни Президент Владимир Путин унинг ҳарбий унвонини оширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

877

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг