Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан кетса, қаердан иш топиши мумкинлиги айтилди
Олам
−
03 Сентябрь 2022
33753Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров лавозимини тарк этса, Россия гвардиясида раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда “Медуза” РФ Президенти маъмуриятига яқин манбасига таяниб, хабар берди.
Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери Чеченистонни бошқариб келади ва ўз лавозимини ҳақиқатан ҳам Россия бошқа вилоятларининг раҳбарларидан кўра кўпроқ вақт давомида сақлаб қолмоқда. У 2021 йил сентябрида янги беш йиллик муддатга қайта сайланган.
Қодиров бир неча бор истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гапириб, Россия Федерацияси раҳбариятининг ўз лавозимига оид ҳар қандай қарорига рози бўлишини таъкидлаган.
“Менинг вақтим аллақачон ўтди. Инсоннинг чегараси бор”, деганди у 2016 йил бошида. Ўша йил кузда эса у Чеченистон раҳбари сайловида қатнашиб, ғалаба қозонган.
2017 йилда Қодиров истеъфога чиқиш унинг “орзуси” эканлигини айтган.
“Бир пайтлар мен каби одамлар жанг қилиш, тартибни тиклаш учун керак эди. Ва бугун бизда жамиятда, Россияда тартиб, ҳурмат, тушуниш бор”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 сентябрь куни Рамзан Қодиров лавозимида кўп вақт қолиб кетганини, чексиз ва узоқ таътилга муносиблигини айтиб чиқди.
Маълумот учун, Рамзан Қодиров генерал-лейтенант унвонига эга. Жорий йилнинг 29 март куни Президент Владимир Путин унинг ҳарбий унвонини оширганди.
LiveБарчаси