“Менинг вақтим келди”. Рамзан Қодиров лавозимидан кетишига шама қилди

Олам

image

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимида жуда узоқ вақт қолиб кетганини ва “чексиз ва узоқ таътилга” лойиқ эканини айтди.

“Дўстлар, бугун мен Россия Федерациясининг субъектларининг ҳозирги раҳбарлари орасида “узоқ яшовчи” эканлигимни билиб қолдим. Мен ўзим жуда узоқ ўтирганимни пайқадим. Ўйлайманки, мен чексиз ва узоқ таътилга тўлиқ лойиқман. Умид қиламанки, сиз мени қўллаб-қувватлайсиз ва тушунасиз”, деб ёзган Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

Ўн беш йил давомида республикага раҳбарлик қилганини эслаган Қодиров, кавказликларнинг мақолини айтиб, мисол келтирган.

“Биз, кавказликлар, чеченларда, бир мақол бор: “Меҳмон қанчалик ҳурматли, узоқ кутилган бўлмасин, агар у ўз вақтида кетса, у ҳолда янада ёқимли бўлади”. Шундай қилиб, менинг вақтим ҳам келди деб ўйлайман. Мени ҳайдаб чиқаришларидан олдин. Биз аллақачон бу ҳақда ўйлашни бошладик ва ўз вақтида кетишга ҳаракат қиламиз”, дейди Қодиров видеода.

2007 йилдан 2011 йилгача Қодиров кейинчалик бекор қилинган республика президенти лавозимида ишлаган, кейин эса “республика раҳбари” бўлган ва ҳозиргача лавозимини сақлаб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

686

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made