Путин Назарбоевнинг таклифига “силлиққина” йўқ деди
Олам
−
13 Ноябрь 2019
21664Кремль Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский учрашувини ташкиллаштириш таклифига муносабат билдирди.
“Кремль Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Москва ва Киев муносабатларини яхшилашга қаратилган саъйи-ҳаракатларини юқори баҳолайди”, дейди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Песковнинг Россия етакчиси Путин Украина Президенти Зеленский билан учрашишдан ҳеч қачон бош тортмаслигини, бироқ ҳозир ҳамманинг диққати “норманд шаклидаги” учрашувга қаратилганини таъкидлади.
“Путин шунчаки учрашув ўтказиш кам фойда келтиради деб ҳисоблайди. Учрашувга яхши тайёрланган бўлиш керак. Шу боис ҳозирда барчамиз диққатимизни “норманд шаклидаги” жараёнлар тайёргарликларига қаратганмиз. Бунинг учун, албатта, томонлар Минскда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган бўлишлари шарт”, деди Песков.
Президент котиби давлат раҳбари ҳамиша Киев ва Москва муносабатларининг “жонлантирилиши” ва нормал ҳолатга қайтиши тарафдори бўлганини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Путин ва Зеленский учрашувини нейтрал ҳудуд – Қозоғистонда ўтказиш таклифини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь