Коутиньода дебют омадли чиқди

Спорт

image

“Барселона”дан “Астон Вилла”га ўтган Филиппе Коутиньо Бирмингем клубидаги муваффақиятли дебют ўйинидан сўнг, Instagram саҳифасига пост жойлаштирди. 

Бразилиялик футболчи Англия Премьер лигасининг 22-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда (2:2) гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

“Меҳмондўстлигингиз учун ташаккур. Бугун кечқурун “Вилла Парк”да ажойиб муҳит ҳукмрон бўлди”, дея ёзган Коутиньо.

Филиппнинг постига кўплаб машҳур футболчилар, хусусан унинг собиқ жамоадошлари – “Бавария” футболчиси Томас Мюллер, “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ ва “Барселона” ҳужумчиси Мемфис Депай реакция билдирди.

Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла”га Коутиньонинг “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши – Стивен Жеррард мураббийлик қилади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппе Коутиньо Астон Вилла Стивен Жеррард

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made