Косонда ҳокимлик ходими солиқчини пичоқлагани ростми? Изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимият ходими солиқ инспекторини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

Тарқалган хабарга кўра, Косон тумани ҳокимлиги ходими солиқ инспекторини пичоқлаб қўйган ва инспектор шифохонага ётқизилган. Ҳокимлик ходими эса қамоққа олинган. Ушбу ҳолат кеча, 10 июль куни юз бергани қайд этилган.

Туман ҳокимлиги воқеага расмий изоҳ бериб, ҳеч бир ҳокимлик ходими солиқ идораси инспекторини пичоқламагани ҳамда тан жароҳати етказмаганини маълум қилган. 

Аниқланишича, Косон тумани солиқ инспекцияси ходими З.Ж. ва у билан таниш фуқаролар ўртасида оилавий можаро сабаб низо келиб чиққан. Ушбу жанжал вақтида солиқ ходими тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Ҳозирда ходим туман тиббиёт бирлашмасида даво муолажаларини олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида экология йўналиши бўйича инспектор хизмат вақтида пичоқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқбозлик Косон солиқ инспектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made