Тошкент вилоятида экология инспектори иш вақтида пичоқланди
Crime
−
20 June 2023 10537 1 minute
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида экология йўналиши бўйича инспектор хизмат вақтида пичоқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 19 июнь куни мазкур вазирликнинг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланган.
У айни дамда шифохонада даволанмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.
“Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August