Коррупцияда айбланиб, қамоққа олинган собиқ Президент яна сайловда ғалаба қилди

Олам

image

Кеча, 30 октябрь куни бўлиб ўтган Бразилия президентлигига сайловнинг иккинчи босқичида мамлакатнинг собиқ президенти, чап қанот Ишчилар партияси вакили Луис Инасиу Лула да Силва ғалаба қозонди. У 50,87% овоз тўплади. Унинг рақиби, амалдаги давлат раҳбари, ўнг қанотдван Жаир Болсонару 49,13 фоиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди. 

Жорий йилнинг 2 октябрь куни бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида 77 ёшли Лула да Силва сўровлар кутганидан кичикроқ бўлса-да, Жаир Болсонарудан ўзиб кетди: чап номзод учун 48,5 фоиз, амалдаги Президент учун 43,2 фоиз овоз.  

Луис Инасиу Лула да Силва 2003-2010 йилларда Бразилия Президенти бўлган ва жуда машҳур эди. Кейинчалик у коррупцияда айбланиб, 12 йилга қамалган, бироқ Олий суд ҳукмни бекор қилиб, унга қайта сайланишга рухсат берган. 

Сайловлар олдидан Болсонару бир неча бор сайлов тизимининг мустақиллигига шубҳа билдирган ва сайлов натижаларини тан олмаслигини айтган.  

Лотин Америкасининг энг йирик давлати Бразилияда 156 миллиондан ортиқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловда 118 миллионга яқин фуқаро қатнашди.

“Folha de S.Paulo” газетасининг ёзишича, қайта сайланишда ғалаба қозона олмаган Бразилия Президенти Жаир Болсонару вазирлар билан боғланишдан бош тортди ва ухлашга ётди.  

Нашр манбаларининг таъкидлашича, Болсонарунинг адъютанти давлат раҳбари билан боғланишга уринаётган ҳукумат аъзоларига ухлашга кетгани ҳақида хабар берган. Газетанинг таъкидлашича, соат 22: 06да Алворада саройи (Бразилия президентининг расмий қароргоҳи) ёритгичи ўчирилган. 

Болсонаруга яқин манбаларга кўра, сиёсатчи тушдан кейин вақтини унинг сайловолди кампаниясини мувофиқлаштирган тўнғич ўғли, сенатор Флавио Болсонару билан бирга ўтказган. Бироқ у вазирларни қабул қилишдан ва улар билан телефон орқали гаплашишдан бош тортган. 

Аввалроқ мамлакат Марказий сайлов комиссияси раҳбари Алешандри ди Морайс матбуот анжумани чоғида овоз бериш натижалари маълум бўлгач, Болсонару билан телефон орқали мулоқот қилганини очиқлаган. Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари у билан “ўта мулойим” бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилияя Луис Инасиу Лула да Силва

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг