Бразилия Трампнинг одамларига виза бермади
Олам
−
25 июл 588 1 дақиқа
Бразилия расмийлари АҚШ Президенти администрациясининг “мамлакат сайлов тизимининг ишончлилигини шубҳа остига қўймоқчи бўлган” икки вакилига виза беришни рад этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, Бразилия тарафи бу шахслар АҚШнинг жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига таъсир ўтказиш режаси билан боғлиқлигига амин. Ушбу сайловларда амалдаги Президент Луис Инасиу Лула да Силвага АҚШ етакчисига харихоҳ бўлган сенатор Флавиу Болсонару рақиблик қилади.
Хабарда аниқлик киритилишича, Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича бюродан Давлат котиби ёрдамчиси Райли Барнс ҳамда унинг ўринбосари Самуэль Самсонга виза берилмаган.
Бразилиядаги манбалардан бирининг сўзларига кўра, рад жавоби “вазиятдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ва сайлов тизимига путур етказиш бўйича такрорий уринишлардан далолат берувчи далиллар”га асосланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ Президенти Дональд Трампга мурожаат қилиб, уни “камроқ интернетда ўтиришга ва кўпроқ давлат раҳбари бўлишга” чақирганди.
Live
Барчаси