Коррупция агентлиги янги машина сотиб олмоқчи
Жамият
−
04 Сентябрь
7221Ижтимоий тармоқларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 380,9 млн сўмга бир дона BYD Song Plus DM-i Champion русумли транспорт воситаси харид қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Агентлик матбуот котиби Шерзод Сапаров буни тасдиқлади.
Қайд этилишича, агентлик ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари харажатларини тежаш ҳамда бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида, агентлик балансидаги иқтисодий самарадорлиги паст 2 та автотранспорт воситаси – 2017 йилда ишлаб чиқарилган Captiva ҳамда 2018 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли Malibu-2’ни аукционда сотувга қўйган.
Уларнинг нархи эса 276 миллион 249 минг сўм (Malibu-2) ва 253 миллион 548 минг 617 сўм (Captiva) этиб белгиланган. Агентлик ушбу машиналардан тушган пуллар ҳисобига бир дона ёқилғи-тежамкор BYD Song Plus DM-i Champion автомобили харид қилишни режа қилган.
“Автотранспорт воситалари сотувидан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда 50 фоизи бюджет даромадига, 50 фоизи агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади. Харид қилинаётган янги хизмат автомашинаси амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари доирасида амалга оширилмоқда”, дейди Сапаров.
LiveБарчаси