Коронавируснинг янги штаммининг энг хавфли жиҳати айтилди

Олам 15133
image

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази олимлари коронавируснинг янги турининг асосий хавфи ҳақида маълумот берган. Бу ҳақда "Phys.org" хабар берган.

Уларнинг фикрига кўра, коронавируснинг "британча" штамми шифохонага ётқизилганлар сонининг ўсишига, шунингдек, ўлим статистикасидаги салбий ўзгаришларга олиб келади. 

Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, вируснинг ушбу тури уни юқтирган одам учун катта хавф туғдириш ёки туғдирмаслиги ҳозирча аниқланмаган. Бироқ, олимлар штамм ўта юқумли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Шунингдек, олимларнинг айтишича, агар ҳукуматлар таълим муассасаларини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, давлатлар томонидан ўрнатилган минтақавий чекловлар янги COVID-19 штаммининг тарқалишига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. 

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундан сўнг, Буюк Британия Ҳукумати янги чекловлар ўрнатилишини эълон қилди. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланди. Шунингдек, бир қанча давлатлар янги турдаги коронавирус қўрқуви сабаб Буюк Британия билан авиарейсларни тўхтатди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 663
Рейтинг: 3
Теглар
t
×