Коронавируснинг яна бир аломати аниқланди

Саломатлик

image

Коронавирусга чалинган инсонларда овқат таъмини билиш ва ҳид ажратиш хусусияти йўқолар экан. Бундай хулосага Британия Оториноларингология Aссоциацияси (ENT UK) олимлари келишди. Уларнинг таъкидлашича, бу коронавирусга чалинган, аммо унинг аломатлари кузатилмаган беморларни аниқлашда қўл келади.

“Бунга Жанубий Корея, Хитой ва Италияда COVID-19 инфекциясига чалинган беморларда тасдиқланган фактлар ҳам мисол бўла олади. Уларда гипосмия/аносмиянинг (ҳид билиш ҳиссининг камайиши/йўқолиши) ривожланган. Германияда ҳар уч беморнинг икки нафарида аносмия кузатилган. Жанубий Кореяда эса инфекцияга енгил кўринишда чалинганларнинг 30 фоизида асосий аломат аносмия бўлган”, дейилади ENT UK маълумотида. 

Ассоциация мутахассисларининг таъкидлашича, ҳид билиш ҳиссининг умуман йўқолиши ҳар қандай коронавирус инфекцияси ёки 200 дан ортиқ маълум вируслардан бирига чалинган тақдирда ҳам 10-15 фоиз ҳолларда учрайди. Бироқ коронавирус пандемияси бутун дунёга ёйилгани ҳисобга олинадиган бўлса, ушбу аломатни COVID-19’нинг бошқа симптомлари кузатилмаган одамларда текшириб кўриш фойдадан ҳоли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

3370

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг