Коронавируснинг “қадами” яна бир давлатга етди
Олам
−
04 Октябрь 2020
20852Соломон Оролларида биринчи коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Манассе Согаваре маълум қилди.
“Энди бизда COVID-19 билан касалланишнинг илк ҳолати бор. Филиппиндан келган талабада коронавирус аниқланди. Менга бу ҳақда гапириш оғир: биз коронавирусдан ҳоли давлат мақомини йўқотдик”, деган Согаваре.
Таъкидланишича, инфекция талаба пойтахт Хониаруга келганида оддий тест ёрдамида аниқланган. Аммо коронавирусга хос аломатлар кўринмаган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, талабада Соломон Оролларига учишдан олдин ўтказилган тест натижаси манфий бўлган.
Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор кимлар билан алоқада бўлганини ўрганяпти. Согаваре мамлакатда карантин режимини ўрнатиш ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқ.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь