Коронавируснинг энг катта хавфи маълум қилинди
Бу қизиқ
−
07 Август 2020
44794Коронавируснинг симптомсиз енгил тури ҳам ўпкани зарарлайдими? Ушбу саволга АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов жавоб берди.
“Ҳа, касалликнинг симптомсиз енгил тури ҳам 5 фоизгача ўпкани зарарлаши мумкинлиги тасдиқланган.
Касаллик асорат қолдирмаслиги учун шифокор тавсияси билан ўз вақтида даволаниш муҳим”, дейди мутахассис.
Айни вақтда янги турдаги коронавирус COVID-19 нинг “муаллифи” бўлган Хитойнинг Уҳан шаҳрида коронавирусдан соғайганларнинг 90 фоизида ҳозир ўпка яллиғланиши кузатилмоқда деган фикрлар мавжуд. Ўпка яллиғланишини кейинчалик даволаса бўладими? Икромов ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:
“Барча ҳолатларда ҳам ўпка яллиғланиши коронавирус туфайли келиб чиқмайди.
Пневмонияни даволашнинг самарали усуллари мавжуд ва бу касалликни даволаса бўлади.
Коронавируснинг энг катта хавфи — ўпка фибрози, яъни ўпка чандиғига олиб келишидир. Бунда вирус ҳаво етиб бориш клапанларини ёпади. Натижада бемор кейинчалик юрак ва нафас етишмовчилигидан азият чекади.
Ўпка чандиғи узоқ йилларда тикланади. Гоҳида бир умрлик ногиронликка ҳам олиб келиши мумкин”.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 28 809 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 179 нафари вафот этган, 19 587 нафари соғайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь