Коронавируснинг “дояси” Уханда халқаро парвозлар тикланди

Олам

image

Етти ойлик танаффусдан кейин биринчи марта бугун, 17 сентябрь куни Хитойнинг Ухань шаҳрига халқаро парвоз амалга оширилди. Парвозлар коронавирус пандемияси авж олгани сабабли тўхтатилган эди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги маълум қилди

Сеулдан Уханга учиб келган T'way Аirlines самолёти Хитойнинг Ухань шаҳри аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:48 да қўнган. Таъкидланишича, Уханга етиб келган барча йўловчилар икки ҳафталик карантин ўтказиладиган махсус меҳмонхоналарга жўнатилган. 

Маълумот учун, янги коронавирус инфекциясининг илк ўчоғи Хитойнинг Ухань шаҳрида жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан мактаб ва болалар боғчалари қайта очилди. 

Агарда хавф даражаси ўзгарадиган бўлса, онлайн ўқитишга қайтиш учун фавқулодда режалар тузилган. Ўқувчиларга мактабга ва уйга ниқоб тақиб қайтиш ва иложи бўлса жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия қилинган

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг тарқалиши ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Уханда бошланганди. 11 миллион одам яшайдиган шаҳар юқумли касалликлар ўчоғига айланганди. Бир неча ой давомида бу касаллик дунёнинг 210 дан ортиқ мамлакатларига тарқалди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ухан

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг